“Pew Research Center” маркази олиб борган сўров жараёнида америкаликларнинг қарийб ярми мамлакат Президенти 60 ёшга кирмаган бўлиши керак, деган фикрни билдирган. 5 минг 115 киши иштирок этган тадқиқотда давлат раҳбарлигига сайланадиган фуқаро 50-60 ёш оралиғида бўлиши керак, деган одамлар 49 фоизни ташкил этган. Респондентларнинг 24 фоизи бу меъёрни 60-70 этиб белгилашни маъқуллаган. Сўровга жавоб берганларнинг 17 фоизи эса 40-50 ёш атрофидаги номзод АҚШ раҳбарлигига сайланиши тарафдори.

Респондентларнинг атиги уч фоизи президентлик учун энг мақбул давр 70 ёшдан юқори эканини таъкидлаган. 2024 йил бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиш эҳтимоли энг юқори номзодлар ҳозирча 80 ёшли амалдаги Президент Жо Байден ва 77 ёшли собиқ етакчи Дональд Трамп ҳисобланади.