Ақсаўлақ (оқсовлақ) – қорақалпоқ миллий таомларидан бири. Хамирдан ўзига хос услубда тайёрланадиган, оқсилга бой бу таом тўйимли ва саломатлик учун фойдали бўлиб, ҳар бир қорақалпоқ дастурхонига доимий тортиладиган неъматлардан.

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани «Кенес» овул фуқаролар йиғинида яшовчи Айнура Отабоева уй шароитида ярим тайёр ақсаўлақ маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, асло адашмади. Чунки бу маҳсулотга ички бозорда талаб юқори. Қолаверса, Айнуранинг уни моҳирона тайёрлаши ҳақидаги овоза овулдан-овулга ўтиб, буюртмаларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Ҳозирда Айнура  ўзи билан биргаликда яна икки нафар овул аёлини иш билан таъминлаган. Келгусида у ишлаб чиқариш турини кенгайтириб, янги иш ўринлари яратишни мўлжалламоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА