Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Шиддатли баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлган Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Кучли учликдан Тошкент ҳамда Наманган вилояти вакиллари жой эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва медаль билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА