Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолияти ва сайлов жараёнининг ҳар бир босқичида ўтказиладиган тадбирлар тегишли қонунлар ҳамда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури асосида олиб борилмоқда.

“Сайлов – 2023” дастурининг навбатдаги сонида Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган сайловчиларнинг биометрик-идентификация қилиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда овоз бериш жараёнлари хусусидаги видеолавҳа билан танишишингиз мумкин.

ЎзА