Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховская ГЭС портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, деб хабар берди чоршанба куни Россия Федерацияси томонидан тайинланган вилоят маъмурияти фавқулодда хизмат вакиллари.
– Ҳудудда яна икки жасад топилди, ҳалок бўлганлар 50 кишига етди, 137 киши касалхонада, – деб ёзган “ТAСС”. Aввалроқ 48 киши ҳалок бўлгани, 134 киши яралангани айтилган.
Каховская ГЭС тўғони 6 июнь куни эрталаб вайрон бўлган эди. Москва ва Киев тўғон бузилишида бир-бирини айбламоқда.