Қозоғистонда таэквондонинг WT йўналиши бўйича “Жас Батыр” халқаро мусобақасида спортчиларимиз муносиб иштирок этди.
Вакилларимиз ўз йўналишларида 15 та олтин, 8 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Уларнинг бу натижаси эса умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишига сабаб бўлди.
Мусобақада ўз йўналишлари бўйича Шамсиддин Қурбонов, Козимжон Рустамов, Муҳаммаджон Адҳамов, Амирхон Ҳакимов, Рустам Саидгалиев, Мадина Шониёзова, Лайло Ҳасанова, Лайло Зайниддинова, Сабрина Пардаева, Усмон Абдуғаниев, Азизбек Ходжаев, Муҳаммадали Исмоилов, Ислом Акчурин, Азизбек Саттаров ва Аҳаджон Мухторов олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақада Жалолиддин Акмалов, Камрон Мансуров, Жавлон Бердибеков, Нурлан Бойхўжаев, Тамирбек Отабеков, Шоҳжаҳон Холмуродов, Артём Мирзажанов, Ёсинбек Одилов кумуш Тамилла Чариева эса бронза медалига сазовор бўлди.
Умид қиламизки, ушбу ёш спортчиларимиз келгусида ўтадиган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири