Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтаётган «Елорда кубоги»да навбатдаги кун ҳам якунланди.

Бугунги баҳсларда 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

Мусобақанинг 51 кг вазнида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Асилбек Жалилов мезонлар вакили Дамир Абдикадир устидан зафар қучган бўлса, вазни 71 килограммгача бўлган боксчимиз Ҳавасбек Асадуллаев туркманистонлик Байрамурди Нурмуҳаммедовга имконият қолдирмади.

Шунингдек, вазни 92 кгдан юқори бўлган чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Нурболат Сермахановни мағлубиятга учратди.

Афсуски, ўз вазн тоифаларида Санжар Ваҳобов, Шаҳзод Музаффаров, Адҳамжон Муҳитдинов, Шаҳбоз Юнусалиев мусобақадаги иштирокини эрта якунланди.

Мусобақа давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири