Ижтимоий тармоқларда Қўнғирот тумани прокуратураси ҳайдовчиси Ж.Қ. бошқарувидаги Нексия-3 русумли автотранспорт воситаси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишдан пиёдаларга йўл бермасдан харакатланганлиги ҳолати тарқалди.

Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олиниб, туман прокуратураси ҳайдовчи Ж.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА