Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнир кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтмоқда.
Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларидаги дзюдочилар рақобатга киришади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакиласи медаллар ҳамда рейтинг очколарини жамғариш учун беллашади.
Дзюдочи-қизларимизнинг илк рақиблари: -78 кг. вазн тоифасида Ирисхон Қурбонбоева – Мами Умеки (Япония), +78 кг. вазнда Рината Илматова – Адиясурен Амарсаихан (Мўғулистон).
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда -52 кг. вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олиб, ушбу натижа орқали спортчимиз жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўйган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА