ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 22-24 июнь кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида (U17) Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақанинг сўнги кунида қизлар -64, -71, +71 кг. вазн тоифаларида куч синашган бўлса, ўғил болалар ўртасида -81, -89, +89 кг. вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.

Қизлар ўртасида Дилноза Файзуллаева (Ўзбекистон), Мадина Файзуллаева (Ўзбекистон) ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлган бўлса, ўсмирлар ўртасида Диёр Эрматов (Ўзбекистон), Умматилло Рустамбеков (Ўзбекистон) ва Ҳамидреза Муҳаммадитанҳа (Эрон) ўз вазн тоифасида барча рақибларида устун келиб шоҳ супанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА