Шу кунларда Мўғулистон пойтахти Улан Баторда дзюдо бўйича 44 та мамлакатнинг 350 нафарга яқин спортчилари иштирокида ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунги беллашувлари ҳамюртларимиз учун муваффақиятли кечди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова 52 килограмм оғирликда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда Бирлашган Араб Амирликлари вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди.
Ушбу натижа Диёра Келдиёрова учун жаҳон ва «Париж-2024» Олимпиадаси рейтинги учун 500 очко жамғариш имконини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнга қадар давом этадиган мазкур турнирда 5 нафар дзюдочимиз совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА