Бугун, 23 июнь – Халқаро Олимпия куни. 1894 йил айнан ушбу санада барон Пер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган.
Бугунги кунда мазкур байрам бутун дунёда тинчлик ва саломатлик элчиси сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Юртимизда ҳам ушбу сана ҳар йили ўзгача тарзда қарши олинади. Жойларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилади. Югуриш мусобақалари уюштирилади.
Жорий йилги Халқаро Олимпия куни юртимизда 25 июнь куни «Янги нафас» оммавий югуриш тадбирлари билан ҳамоҳанг тарзда ташкил этилади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, яна икки кундан кейин пойтахтимиз Тошкент ва мамлакатимизнинг 15 та ҳудудида бир вақтда бошланадиган оммавий югуриш тадбирларида 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этиши кутилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА