ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига омад тилади. Шундан сўнг, иштирокчилар учун кичик концерт дастури ҳам ҳавола этилди.
Мусобақанинг биринчи кунида қизлар 45 ва 49, ўғил болалар 49 ва 55 килограмм оғирликдаги вазн тоифасида беллашувларга киришди.
Марказий Осиё очиқ чемпионатининг илк кунида ёш спортчиларимиз Муниса Одилова (бронза), Миразиз Мирсобиров (олтин), Диёр Одилов (кумуш)лар ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Оғир атлетикачилар беллашуви 24 июнга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА