Давлатимиз раҳбари “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, қатор янгиликлар юз бериши кутилмоқда.

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлигининг ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилиши, мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш,  давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши ва шу каби қатор янгиликлар юз беради.

Шунингдек,  бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА мухбирига маълумот берилди.

 

М. Эшмирзаева, Н.Абдувоитов, И.Исматов