Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари, Геология фанлари университети ректори ва профессор-ўқитувчилари соҳага тегишли маълумотларни тақдим этди.

Таъкидланишича, университет талабалари биринчи босқичданоқ ўз таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича 4 та илмий-тадқиқот институти ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилотларга ишга жойлашишлари мумкин.

Геология фанлари университети таркибида 4 та илмий-тадқиқот институти фаолият юритади. Университет ҳозирги кунга қадар дунёнинг 25 та нуфузли олий таълим муассасаси ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган.

Соҳанинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон олий таълим йўналишида биринчи марта таълим жараёнининг 70 фоизи амалий машғулотларга ажратилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА