Футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон “G“ гуруҳидан жой олди.

Гуруҳда терма жамоамиз Ироқ, Малайзия ва Камбоджа термалари билан куч синашади. Саралаш босқич ўйинлари октябрь ойида ўтказилади.

Бизнинг гуруҳдаги учрашувлар Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Дастлабки учрашув 7 октябрда Камбоджага қарши бўлиб ўтса, 9-октябрь санасида футзалчиларимиз Малайзия термасига қарши тўп тепади. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 11-октябрь куни Ироққа қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш турнирида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган 7 та жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА