Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда дин соҳасида хизмат қилаётган ходимлар, уламолар, имом-хатиблар, профессор-ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов ва бошқалар мамлакатимизда миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, бу борада фаолият самарадорлигини ошириш, аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ушбу қўмита тузилмасидаги ахборот-таҳлил маркази фаолияти тўғрисида, Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Мирзо Кенжабек диний ходимларнинг илмий савиясини ошириш ҳақида маъруза қилди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА