Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган давлат Хитой.

У 4,5 миллиард доллар билан биринчиликни эгаллаган. 3,8 миллиард доллар билан Россия 2-ўринда бўлса, 1,9 миллиард доллар билан Қозоғистон 3-ўринни қайд этган.

Кейинги ўринларда эса Туркия – 1,3 миллиард доллар, Корея – 1 миллиард доллар, Германия – 894 миллион доллар,  Қирғизистон – 419 миллион доллар,  Туркманистон – 364 миллион доллар, Франция – 332 миллион доллар,  Афғонистон – 328 миллион долларни ташкил этади.

 

ЎзА