Жорий йил 2 июлда аралаш жанг санъатлари устаси Нурсултон Рўзибоев “UFC” турнирида илк жангини ўтказади.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган “UFC Fight Night” турнирида ҳамюртимизнинг бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилиши кутилмоқда.
Феррейра бугунга қадар профессионал фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. “UFC” да эса битта жанг ўтказган ва унда Грегори Родригесни мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, “UFC Apex” аренасида ўтадиган ушбу турнирнинг марказий жанги америкалик Шон Стрикленд ҳамда россиялик Абусупиян Магомедов ўртасида бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА