Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Ҳар бир давлат ўз фуқаролари билан муносабатга киришар экан, алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Яъни давлат ҳам, фуқаро ҳам ўзига хос ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.

Масалан, давлат фуқаролар учун хавфсизлик, фаровонлик, тинчлик ва яхши ҳаёт кечириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш каби мажбуриятларга эга бўлса, фуқаролар қонунларга бўйсуниш, бурч ва мажбуриятларни бажариш каби масъулиятни ўз зиммасига олади.

Янги Конституцияда ушбу принциплар алоҳида белгиланди. Бунда асосий урғу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилмоқда, шу жумладан, қонунлар инсонлар оғирини енгил қилиб, турмуш тарзини яхши кечишини таъминланиши лозим. Бу нима дегани?

Ушбу норма ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати маълумот беради.

Батафсил:

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА