БМТ Хавсизлик кенгаши ислоҳотга муҳтож, ташкил этилганига 80 йил тўлган мазкур тузилма Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ҳисобига янада йирик идорага айланиши керак, деди Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва Италияда чоп этиладиган “Corriere della Sera” газетасига берган интервьюсида.
Бразилия “кўп қутбли дунё бир қутблидан яхши”, деб ҳисоблайди. Президентнинг фикрича, бу жараён “турли тармоқлар яратиш”, мамлакатлар ўртасида келишувга эришиш, қарама-қарши тенденция ва зўриқишни муътадиллаштириш, мувозанатни таъминлаш имконини беради.
Лула да Силва Италияга келиши олдидан берган баёнотда шундай сўзлар бор:
– Масалан, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш керак. Бу тузилма 1945 йилдан буён дунёда кучлар мувозанатини ушлаб келади. Орадан қарийб 80 йил ўтди, кўп нарса ўзгарди ва бизга ҳақиқатан ҳам тинчликни, хавфсизликни таъминлайдиган, Лотин Америкаси ва Африка овози ҳам бўлган янада йирик, таъсирли Кенгаш зарур.