Таиланда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида етти нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финал баҳсларида Самандар Холмуродов филиппинлик Миленино Андуян, Абдумалик Халоков ҳиндистонлик Акаш Кумарни, Жаҳонгир Абдураҳмонов, суриялик Шиҳаб Ҳамдамни, Наво Тамазов япониялик Диаго Сунагани, Жавоҳир Тоғаймуродов ҳиндистонлик Химмат Сингни, Темур Мержанов ҳиндистонлик Ронакни, Жамшидбек Маҳмадалиев қирғизистонлик Аҳмед Усуповни ўз вазн тоифасида мағлубиятга учратди.
Афсуски, вазни 49 килограмм бўлган Содирбек Камолмирзаев мезбон боксчиси Титисан Пандомга имкониятни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА