Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.
Ушбу қитъа чемпионатида шу йилнинг октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар олимпия ўйинларига ҳам йўлланмалар берилади.
Мусобақада Осиё мамлакатларидан 248 нафар спортчи саккиз вазн тоифасида иштирок этмоқда. Шунингдек, чемпионатни дунёнинг 37 давлатидан келган 200 га яқин мутахассис, мусобақа расмийлари ҳамда спорт ихлосмандлари меҳмон сифатида кузатиб бормоқда.
Беллашувлар 30 апрель кунигача давом этади.
А.Шокиров, ЎзА