Шу йил 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.
Шу куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар эса муддатидан олдин овоз бериши мумкин. Айни ёз кунларида кўпчилик таътилда бўлиши, дам олишга узоқроқ жойга ёки хорижга кетиши мумкин. Шу боис ҳам ўз ҳудудида бўлмайдиган юртдошларимизнинг президентлик сайловида ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун имконият яратиш мақсадида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, сайловда муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йилнинг 28 июнь – 5 июль кунлари бўлиб ўтади.
Муҳтарама Комилова, ЎзА