НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг баёнот беришича, Украинада ўрнатиладиган адолатли тинчлик можаро музлатиб қўйилишини англатмайди.
“Барчамиз уруш тезроқ якунланишини хоҳлаймиз, бироқ адолатли тинчлик можаро музлатилиши ва Россия тайёрлаган келишув қабул қилинишини англатмайди”, – деди у Германияда канцлер Олаф Шольц билан бирга ўтказган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, альянс Киевни қанча зарур бўлса, шунча қўллаб-қувватламоқчи.
– Қарши ҳужум давом этяпти, – деди Столтенберг.
– Қанча кўп ҳудудни эгалласа, Украинанинг музокара даврасидаги позицияси шунча кучли бўлади.