93 ёшли Ўразали ва 97 ёшли Юсуф боболар ёшликка қайтди

Адлия вазирлиги #XOTIRAKUNIADLIYA хештеги билан старт берилган флешмоб Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан давом эттирилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходимлари халқимизнинг қадр-қиммати, ор номуси, миллий урф-одатларини ҳимоя қилишда, душманга қарши курашда мардлик ва жасорат кўрсатган, бугунги тинч, осуда ва фаровон кунларимизни етиб келишига ўз ҳиссасини қўшган Улуғ ватан уруши қатнашчиларини ҳолидан хабар олиш учун жойларда бўлишди.

Хусусан, Булунғур тумани Ниёзмат маҳалласида яшовчи 93 ёшли Пирманов Ўразали бобо ва Пастдарғом тумани Мирзатуб маҳалласида яшовчи 97 ёшли Пирматов Юсуф боболарнинг хонадонларига йўқлаб борилди.

Байрам билан қутлаш ва хушнуд этиш мақсадида бошқарма ходимлари уруш фахрийларининг хонадонларига ўша давр ҳарбий хизматчилари кийимида уруш йилларининг куй ва қўшиқларини баралла куйлаган ҳолда хуш кайфиятда кириб бордилар.

Албатта, отахонлар билан бир пиёла чой устида уруш хотиралари ва бугунги тинч, осойишта замонимизнинг шукронаси ҳақида суҳбат бўлди. Эсдалик учун биргаликда суратларга тушилди. Фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

photo5402077219595069692.jpg
photo5402077219595069693.jpg
photo5402577888227731717.jpg
photo5402577888227731726.jpg

 

ЎзА