Нукус ҳарбий гарнизонининг Офицерлар уйида “Намунали ҳарбий оиласи” танловининг округ босқичи бўлиб ўтди.
“Мустаҳкам оила – жамият таянчи” шиори остида ўтказилган тадбирда ҳарбий қисмлар миқёсида ўтказилган мусобақада ғолиб бўлган 6 та оила иштирок этди.
Танлов иштирокчилари биринчи босқичда ўзларини таништириш, иккинчи босқичда ичкиликбозлик, терроризм, одам савдоси, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ каби бугунги куннинг муҳим муаммоларини ўзида акс эттирган саҳна кўриниши, сўнгги савол-жавоб босқичида ўзларининг билим ва қобилиятларини кўрсатди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баллга сазовор бўлган Жураевларнинг оиласи биринчи ўринни эгаллаб, келгуси босқичга йўлланма олди. Шунингдек, “Энг болажон ҳарбий оила”, “Энг муносиб эр-ҳотинли ҳарбий оила”, “Энг билимли ҳарбий оила”, “Энг тотув ҳарбий оила”, “Энг қувноқ ҳарбий оила” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
– Ҳар қандай касб каби ҳарбий хизматда ҳам оиланинг тотувлиги алоҳида ўрин эгаллайди, – дейди танлов ғолиби, кичик сержант Умид Жураев. – Ушбу нуқтаий назардан ҳарбий ҳодимларнинг оилалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу тадбирнинг тарбиявий аҳамияти жуда катта. Мана, әң йилдан буён ҳарбий хизматимни ўтаб келмоқдаман. Ўтган йилда учинчи даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тағдирландим. Бунда оила аъзоларимнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Тадбир ғолиби ва барча иштирокчилар Шимолий-Ғарбий ҳарбий округ томонидан Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тағдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғ0әҳ йил ғ февральдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такоммиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек, Шимолий-Ғарбий ҳарбий округининг асосий чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўтказилди.
А.Насирлаев, ЎзА