Президентнинг «Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида двигатель ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона ставкалари кескин камайтирилгани, 1000 см кубгача бўлганларига эса 0 фоизга туширилгани нархларга қандай таъсир қилади? Келинг, буни аниқ мисоллар билан кўриб чиқамиз.

1 000 см куб ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

1. Божхона божи

Аввал: 1 900 АҚШ доллари (15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см).
Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).
Фарқ: 1 900 АҚШ доллар

2. ҚҚС (12%)

Аввал: 1 428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган)
Ҳозир: 1 200 доллар
Фарқ: 228 доллар

3.Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари)

Тахминан 846 доллар (9 млн 900 минг сўм)

4. Божхона йиғими (0,2%)

Тахминан 20 доллар

ЯКУНИЙ НАРХ:

Аввал: 14 минг 194 доллар
Ҳозир: 12 минг 066 доллар
Фарқ: 2 минг 128 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача, нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2 минг 128 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

ЎзА