Қозоғистоннинг Остона шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумидан ўрин олган халқаро мусобақада терма жамоамиз 3 бронза медалини қўлга киритди.

Дунёнинг 40 мамлакатидан келган дзюдочилар иштирок этган мусобақада Достон Рўзиев, Ҳалимжон Қурбонов ва Сита Қадамбоева каби полвонларимиз терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини келтирди.

Ушбу натижа орқали юқоридаги полвонларимиз 2024 йили Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари рейтинги учун ўз ҳисобларига 250 очкони ёзиб қўйди. Умид қиламизки, келгуси турнирларда дзюдочиларимиз бунданда юқори натижаларни қайд этади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири