Туркманистон Президенти Хоразмга келди

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди.

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Хоразмда ушбу ташрифга алоҳида тайёргарлик кўрилган. Вилоятнинг шаҳар ва туман кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган. Кўчаларга чиққан минглаб юртдошларимиз юз-кўзидаги хурсандчилик икки дўст давлатнинг барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб бораётганидан далолат беради. Осмонга учирилган оппоқ кабутарлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ёрқин келажак рамзидир.

a741e205-1923-f327-1c60-50f82aa0e9c4.jpg

Ташриф доирасида Туркманистон Президенти Урганч туманидаги “Ўзбек-Туркман” дўстлик уйи ва унинг ҳовлисига ўрнатилган туркман халқининг улуғ шоири Маҳтумқули Фироғий бюстининг очилиш маросимида иштирок этади. Ушбу ҳудуддаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги қадимий “Ичан қалъа”, Нуриллабой каби тарихий қадмжоларни зиёрат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразм вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон-Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши кутилмоқда.

ee8f633d-1f09-00bc-417d-a37a8e62b808.jpg
b154a527-27b5-2878-03cf-798f5cebceb2.jpg
e7ff9c20-68a5-871e-6d84-25f1fe938aa6.jpg

 

Зиёдулла Жонибеков, ЎзА