Россиянинг Москва вилоятида жойлашган “Emerald Stables” от спорти мажмуасида конкур бўйича ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжонов қизиқарли дастурлардан бирида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз “Speed&music” номини олган 130 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Champions ligas” лақабли тулпорида энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

 

Т. Рўзиев, ЎзА