20 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой давлатига тажриба ўрганиш учун сафарга йўл олди. Улар 2 ҳафта давомида “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида мутахассислардан таълим олади. Бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитой давлатининг Камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга мувофиқ жорий йил сўнгига қадар 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой тажрибасини ўрганиши кўзда тутилган.
Сафар олдидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, уларга қисқа сафар давомида зарур бўлган билим ва тажрибаларни ўзлаштириш ҳамда келгуси иш жараёнида уларни муваффақиятли қўллаш борасида зарур кўрсатмалар берди.
ЎзА