2023 йил 17-18 июль кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “HAJJ UMRAH EXPO 2023″ кўргазмали тадбири бўлиб ўтади.
Кўргазмада Саудия Арабистони ва Араб кўрфазида фаолият олиб бораётган барча йирик сайёҳлик компаниялар, авиакомпаниялар ва меҳмонхоналар вакиллари иштирок этади.
Тадбирда Россия, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги 100 дан ортиқ умра сайёҳлик агентликлари қатнашади.
Кўргазмада сайёҳлик компанияларнинг миллий павильонлари, жамоавий стендлари иштирок этиши ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Н.Усмонова, ЎзА