Нукус шаҳрида ўқувчи-қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлардан жами 15 та жамоа иштирок этиб, белгиланган шартлар бўйича билим ва салоҳиятини синовдан ўтказди.
Қизларимиз онгу шуурида миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш ҳамда ташаббускор, шижоатли қизларни кашф этиб, уларни янги марралар сари рағбатлантириш мақсадлари кўзланган танлов натижаларига кўра, Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринга муносиб топилди. Чимбой ва Кегейли туманлари қизлари кейинги ўринларни эгаллади.
Тадбирда иштирокчиларга ташкилотчилар – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА