Мамлакатимизда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
«Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади.
Хабарда қайд этилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин. Компания ўз мижозларидан аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Ш.Маматуропова, ЎзА