Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган «Norway Chess» турнири якунига етиб бормоқда.

Бугун, 9 июнь куни халқаро турнирнинг сўнгги 9-тур баҳслари бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши қора доналарда баҳс юритади.

Айтиш лозим, ортда қолган турлар сарҳисобига кўра, Нодирбек Абдусатторов 9,5 очко билан 9-ўриндан жой олиб турибди. Карлсен эса 10,5 очко билан 6-поғонада бормоқда. Халқаро турнирда Фабиано Каруана 16 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда.

 

Т.Рўзиев, ЎзА