Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Жумладан, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган А.Е. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, Нукус шаҳар “Темир йўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги заҳирадаги 17,8 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 57 миллион сўмни олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Зафар ҚОЩНАЗАРОВ,

Қорақалпоқ давлат университети ахборот ҳизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг 1 – босқич талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.