ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази 375 ўринли стационар шифохона ва 200 қатновга мўлжалланган консультатив поликлиникага эга.

Шифо масканида гастроэнтерология, гематология, нефрология, пульмонология ва аллергология, ревматология, неврология, абдоминал-хирургия, травматология ва ортопедия, нейрохирургия, урология, отоларингология ва юз-жағ хирургияси, йирингли хирургия, кўкрак қафаси ва қон томир хирургияси, реанимация-анестезиология, интенсив терапия  бўлимлари ишлаб турибди.  Барча бўлимлар зарур тиббий жиҳозлар, анжом ва ускуналар билан таъминланган.

Марказнинг консультатив поликлиника бўлими йилига 70-75 минг нафар беморга хизмат кўрсатмоқда. Унда буйрак, ошқозон-ичак ва жигар, артрит, бош мия қон-томир, ўпка, аллергик ва бошқа касалликлари билан оғриган беморлар малакали шифокорлар томонидан даволанмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА