АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “шартлар уйғун келган тақдирда” Хитойга бориши мумкин. Департамент матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател ташқи сиёсат раҳбарининг ХХРга кетаётгани ҳақидаги хабарларни изоҳлаб, “ТАСС” мухбирига шу ҳақда гапирган.
“Яқин кунларда Давлат котибининг сафарга чиқиши кутилмаяпти, ХХРга ташриф эса, аввал айтганимиздек, имкон яратилган пайтда белгиланади”, деган дипломат. Қандай “шартлар” эканига изоҳ берилмаган.
Аввалроқ “Politico” газетаси ўз манбаларига таяниб, Блинкен келаси ҳафта Пекинга кетаётгани, Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашиши ҳақида хабар тарқатган эди.
ХХР ТИВ матбуот котиби Ван Вэньбинь расмий Пекинда бундай ташриф бўйича маълумот йўқлигини айтди.