Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнига рақамли технологиялар кенг жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби бекор қилинади.
Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни электрон шаклга ўтказиш орқали қоғоз шаклидаги гувоҳнома бланкаларидан воз кечилади.
Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
ЎзА