Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 5-сон сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликлари хавфи бўлган болалар учун санаторий типидаги ихтисослаштирилган давлат таълим ташкилотининг тарбиячиси Р.Ю. Тўрткўл тумани адлия бўлимига ёзма мурожаат қилган.

Мурожаатда унга мактаб-интернатида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида “Спорт тарғиботчиси” қўшимча лавозим юклатилганлиги баён этилган. Аммо ташкилотнинг 2022 йил 24 октябрь кунги буйруғи билан ишлаётгани, лекин унга давлат томонидан белгиланган 20 фоизли устама тўлаб берилмай келинаётганлиги баён этилган.

–Мазкур ҳолат юзасидан ходимнинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, мактаб-интернати тарбиячиси Р.Ю.га юклатилган “Спорт тарғиботчиси” қўшимча лавозими вазифаси учун 2575370 (икки миллион беш юз етмиш беш минг уч юз етмиш) сўм миқдоридаги маблағ кам тўланган ҳолати аниқланди, – дейди Тўрткўл тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Жўрабек Исмоилов. –Ўз навбатида, туман адлия бўлими томонидан кўрилган ҳуқуқий таъсир чораси натижасида, ушбу ходимга кўрсатилган маблағ тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди. Қонун бузилишга йўл қўйган шахсларга эса қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири.