Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-фазовий кучлари янги “Фаттоҳ” гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди, деб хабар тарқатди “Fars news” агентлиги.
“Гипертовушли “Фаттоҳ” ракетаси Ҳарбий-фазовий кучларнинг янги ютуғидир”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу қурилма ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини сездирмай четлаб ўта олади ва йўқ қилади. Ракетанинг парвоз масофаси 1 400 км, тезлиги эса соатига 14-15 минг километр. Нишонни юқори даражада аниқ мўлжалга олиши, ҳужумга чап бериши ва радиолокация тизимига билдирмай парвоз қилиши билан бошқа ракеталардан устун.
Таъкидланишича, бундай ракеталар АҚШ, Россия ва Хитой ишлаб чиқараётган энг янги қуроллар сирасига киради.