Ёшлар куни олдидан Элликқалъа туманида ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги фестиваль кеча туманда Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан «Саҳро садоси» фестивали билан давом этди.
Анъанага кўра, бу галги тадбир ҳам « Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» оммавий юриш марафони билан бошланди. Унда элликқалъалик ёшлар билан бирга туман ҳокимлиги масъуллари, туман ёшлари иштирок этди.
Шундан сўнг Тупрокқалъа тарихий масканида расмлар танлови, Ақчакул туризм марказида турли маданий –маърифий тадбирлар, танлов ва мусобақалар, интеллектуал уйинлар ўтказилди. Ёшларнинг севимли санъаткорлари иштирокидаги концерт олдидан сектор раҳбарлари, туман жамоатчилиги вакиллари фестивалъ катнашчиларини табриклаб, истъедодли ёшларга ТДИУ раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
«Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!» шиори остидаги фестивалъ доирасида ўтказилган турли спорт мусобақалари, миллий таомлар чемпионати, интеллектуал уйинлар, миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижроси ва бошқа тадбирларда 3 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.
М.Нуратдинова,
ҚДУ Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети,
Ахборот хизмати таълим йўналиши 1-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги