Халқаро валюта жамғармаси тақсимловчи-директори Кристалина Георгиева шанба куни баёнот бериб, ХВЖ мутахассислари томонидан Марказий, Шарқий ва Жануби-шарқий Европа мамлакатларида ЯИМ ўсиш суръати анча суст бўлиши тахмин қилинаётганини маълум қилди.
Дубровникда минтақадаги иқтисодий вазиятга бағишлаб ўтказилган конференцияда сўзга чиқар экан, Георгиева кўҳна қитъа чуқур иқтисодий қийинчиликка дуч келишини таъкидлади. У ХВЖнинг жорий прогнозини пандемия олдидан билдирилган фаразга тенглаштирди ва минтақада ЯИМ кўрсаткичи 2024 йил 3,5 фоиздан ҳам камайишини маълум қилди.
Тақсимловчи директор Европанинг юқорида санаб ўтилган ҳудудлари учун бир неча муҳим жиҳатни ажратиб кўрсатди. “Қайта тикланиш суст кечиши, барқарор инфляция ва юқори даражадаги мавҳумлик” шулар жумласидан, деди у. Бундан ташқари минтақада энергетика хавфсизлиги, иқтисодий фрагментация ва гиосиёсий кескинлик билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжудлиги айтилди.
Дарвоқе, Марказий, Шарқий ва Жануби-шарқий Европа мамлакатлари, деганда Албания, Беларусь, Болгария, Босния ва Герцеговина, Венгрия, Латвия, Литва, Молдова, Польша, Россия, Руминия, Шимолий Македония, Сербия, Словакия, Словения, Туркия, Украина, Хорватия, Черногория, Чехия ва Эстония назарда тутилган.