Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот берилди.
Уюшма матбуот хизмати раҳбари Жамшид Шерметовнинг таъкидлашича,
2023 йилнинг 1-чорагида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига жами 21 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган.
-Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) орқали 17 та ҳамда бевосита уюшмага 4 та мурожаат йўлланган.
Бевосита уюшмага келиб тушган мурожаатлардан 2 таси қаноатлантирилган, 2 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ижрога юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) орқали келиб тушган мурожаатлардан 5 таси қаноатлантирилган, 2 тасига тушунтириш берилган ҳамда қолган 10 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, -деди Ж. Шерметов.
Таҳлилларга кўра, уларнинг аксариятини уюшма тизимидаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишга кириш ва тиклаш, мутахасислиги бўйича ишга қабул қилиш борасида 8 та мурожаат ёки 47 фоиз, иш ҳақи, моддий ёрдам, еомпенсациялар каби ижтимоий тўловларни ундириш бўйича 4 та мурожаат ёки 24 фоиз, раҳбарият қабулига кириш, шикоятлар каби масалалар бўйича 5 та ёки 29 фоиз мурожаатлар ташкил этади.
Брифингда ушбу таҳлиллар асосида Уюшма ҳамда тармоқ ташкилотлари билан биргаликда мурожаатларни тизимли ўрганиш, уларни қонуний ҳал этиш бўйича доимий чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётгани қайд этилди. Хусусан, ижро интизомига эътибор қаратдиган бўлсак, 2023 йил 1-чорагида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига жами 12 та топшириқ юклатилган. Уларнинг барчаси ўз муддатларида бажарилган.
Шунингдек, 2023 йил 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилишларнинг 1 та баённомасида уюшмага белгиланган топшириқ ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ва фармонларида уюшмага белгиланган 9 та топшириқнинг барчаси бажарилган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни пайтда мамлакатимизда жами 10 мингга яқин қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатади. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибида эса 158 та корхона мавжуд. Қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда жами 30,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соҳада жами 140 мингдан ортиқ ходим фаолият кўрсатади.
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА