АҚШнинг Чикаго шаҳрида Халқаро бокс федерацияси (IBF)нинг чемпионлар иштирокидаги тадбири бўлиб ўтди.

IBF ташкилоти барча вазн тоифаларидаги чемпионларни бир жойда жамлади. Таклиф этилганлар орасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам бор. Ўз камарини уч маротаба муваффақиятли ҳимоя қилган чарм қўлқоп устамиз чемпионлар гала тадбирида иштирок этди. IBF Муроджон Аҳмадалиевга барча камар соҳиблари қатори эсдалик учун чемпионлик узуги совға қилди.

– Ушбу совғага муносиб кўришгани учун ташаккур изҳор қиламан. Худо хоҳласа тез орада ўз камарларимни қайтариб оламан. Мени қўллаб-қувватлаб келаётганларга миннатдорлик изҳор этаман. Янги чўққиларни забт этиш учун ҳаракатни давом эттирамиз, –  деди М.Аҳмадалиев.

Т. Рўзиев. ЎзА