Австралиянинг Мельбурн шаҳри Украина можароси туфайли Санкт-Петербург билан биродарлик алоқаларини узди, деб ёзади Age газетаси сайти.
Сайт маълумотларига кўра, шаҳар кенгаши Австралиядаги украин жамоатчилиги чақириғига жавобан, бир овоздан Мельбурн билан Санкт-Петербург ўртасидаги 34 йиллик биродарлик муносабатларини тўхтатишга қарор қилган.
Мельбурн ва ўша вақтдаги Ленинград деб аталган Санкт-Петербург шаҳри 1989 йилда ҳамкорлик битимини имзолаган эди. Австралияда биродарлик шарафига ҳатто эсдалик учун қиймати бир Австралия долларига тенг кумуш тангалар ҳам зарб этилганди.
Австралия ҳукумати Россияга қарши санкцияларга қўшилган ва Украинани қўллаб-қувватламоқда. Австралиянинг ўзида вақти-вақти билан урушга қарши намойишлар бўлиб туради.