Кабар агентлигининг ёзишича, мазкур лойиҳани ва у билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш учун 1,5 йил кетган.
“Келгусида янги шаҳарда 500 мингдан 700 минг кишигача истиқомат қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 4 минг гектарни ташкил этади. Қурилиш ишлари хорижий инвесторлар – чет эл компаниялари томонидан молиялаштирилади”, – деган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров.
Қирғизистон етакчиси, шунингдек, жамоатчиликни инвесторларга яхши муносабатда бўлишга чақирган. «Биз зимистондан чиқишимиз ва инвесторларни қўллаб-қувватлашимиз керак», – деган у.