Корея Халқ Демократик Республикаси Япониянинг Окинава ороли томон биринчи сунъий разведка йўлдошини учирди. Бу ҳақда Япония Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Жанубий Корея ҳарбийлари, ўз навбатида, гап сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиши керак бўлган ракета ҳақида кетаётганига аниқлик киритмоқда.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати Шимолий Корея томонидан учирилган ракета қулаб тушганини маълум қилди. Қурилманинг йўналиши ва тахминий зарба ҳудуди Япониядан ташқаридан бўлган.

Муваффақиятсизлик сабаби сифатида двигателнинг носозлиги ва ёнилғи хусусияти беқарорлиги кўрсатилмоқда.

Япония Бош вазири Фумио Кисида ракета учирилиши туфайли етказилган зарар ҳақида хабар йўқлигини айтди. Шундай бўлса-да, ҳукумат раҳбари маълумотни тўплаш ва жамоатчиликка етказиш, самолёт ва кемалар хавфсизлигини таъминлаш, турли кутилмаган ҳолатларга тайёр бўлишга кўрсатма берди.

Шимолий Корея жорий йил ўн учинчи бор ракета синовини ўтказди.

Пхеньян 11 июнга қадар ҳарбий йўлдошни қайта учириши мумкин, деб ёзган “Yonhap” агентлиги маҳаллий манбаларга таяниб.

ЎзА