“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.

Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури билан таништирди.

Номзод келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинишини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорларга «тайёр бизнес» шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади. Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади. IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилиши ҳам кўзда тутилган.

 

ЎзА